O’zbekiston Respublikasi

Vazirlar Mahkamasi Huzuridagi

                "O’zarxiv” Agentligi

BUXORO VILOYATI ARXIV ISHI HUDUDIY BOSHQARMASI

B U Y R U G’ I

герб

 

 

 

П Р И К А З

Агентство “Узархив”

при Кабинете Министров

Республики Узбекистан

ТЕРРИТОРИАЛЬНОЕ УПРАВЛЕНИЕ ПО АРХИВНОМУ

ДЕЛУ БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ

2019 йил 8 январь

2-и/ч

Бухоро ш.  

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларни бажариш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларни бажариш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича 2019 йил 7 январдаги Бухоро вилояти ҳокимлик соати йиғилишида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида

 

БУЮРАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларни бажариш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш бўйича 2019 йил 7 январдаги Бухоро вилояти ҳокимлик соати йиғилишидаберилган топшириқ маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларни бажариш юзасидан вилоят архив иши ҳудудий бошқармасининг чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вилоят архив муассасалари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларни бажариш юзасидан Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг чора-тадбирлар режаси ҳар бир банди ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва уалрни бажариш бўйича бошқарманинг чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан қабул қилган ҳужжатларини уч кунлик муддатда бошқармага тақдим этиш топширилсин.

4. Бошқарма бош мутахассиси Д.Шарипова 2019 йил давомида бошқарманинг мазкур чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан таҳлилий маълумотларнииш режада белгиланган муддатларда ўтказиладиган бошқарма ҳузуридаги йиғилишлар муҳокамасига киритиб борсин.

  1.    Мазкур буйруқ ижроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Бошқарма бошлиғи                             Ғ.Умаров

 

 

Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 8 январдаги  2-сонли буйруғига илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор

вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва уларни

бажариш юзасидан Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

 

Т/р

Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар

Вазифаларни бажариш механизми

Бажариш муддати

Бажариш учун масъуллар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019 йил уч5ун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий мажлисга мурожаатномасини билан тўлиқ ва пухта танишиб чиқиш.

Бошқармада ва архив муассасаларида раҳбар ва масъул ходимларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти билан тўлиқ таништириш.

2019 йил

10 январь

Ғ.Умаров,

 архив муассасалари раҳбарлари

2.

2018 йилда архив ишини ривожлантириш ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросининг таҳлилий-танқидий муҳокамаларини ўтказиш.

Бошқарма ҳамда архив муассасалари раҳбар ва масъул ходимлари иштирокида бошқарма дирекциясининг соҳани ривожлантиришнинг 2018 йил якунларига бағишланган навбатдаги кенгайтирилган йиғилишини ўтказиш.

2019 йил

15 январь

Ғ.Умаров,

 архив муассасалари раҳбарлари

3.

2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” муносабати билан мазкур йилда соҳани ривожлантириш ва давлат дастури доирасида белгиланган вазифаларни бажариш. 

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури ҳамда “Ўзархив” агентлигининг тармоқ дастуридан келиб чиқиб, бошқарманинг тегишли чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

Давлат ва тармоқ дастурлари қабул қилингандан сўнг

Д.Шарипова, З.Ибрагимова

4.

2019 йилда архив ишини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг устувор вазифаларини белгилаш.

Архив ишини ривожлантиришнинг 2019 йил режа-кўрсаткичларини ҳамда асосий иш режа-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

15 январь

Ғ.Умаров,  Д.Шарипова, З.Ибрагимова,

архив муассасалари раҳбарлари

5.

2019 йилда хорижий ва маҳаллий архив фойдаланувчиларига ҳар томонлама қулай ва сифатли архив хизматларини кўрсатиш, уларнинг архив хизматларидан фойдаланиш бўйича сўровларини ҳамўз вақтида ва сифатли ижро этиш.

Архив ишига оид қонун ҳужжатларига мувофиқ, архив хизматларидан фойдаланувчиларга ҳар томонлама қулай ва сифатли архив хизматларининг кўрсатиш ҳамда уларнинг сўровлари ижросини ҳам ўз вақтида сифатли ижро этилишини таъминлаш бўйича барча чораларни кўриш.   

2019 йил давомида

Д.Шарипова, М.Юнусова,

 архив муассасалари раҳбарлари

6.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тадбиркорлик субъектларига қулай ва сифатли архив хизматларини кўрсатиш.Уларга архив хизматларини кўрсатишнинг имтиёзли шартларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Архив муассасалари томонидан тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама қулай ва сифатли архив хизматларини кўрсатиш бўйича барча чораларни кўриш. Уларга ушбу хизматлардан фойдаланишда имтиёзлар яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва “Ўзархив” агентлигига тақдим этиш.

2019 йил давомида

Д.Шарипова,

 архив муассасалари раҳбарлари

7.

Вилоятдаги архив муассасалари бинолари ва сақловхоналарини тартибга келтириш, уларни моддий-техника базасини яхшилаш, Миллий архив фонди ҳужжатларининг хавфсиз ва бут сақланишини таъминлаш чораларини кўриш.

Архив муассасалари биноларини тартибга келтириш, уларни моддий-техника базасини яхшилаш, Миллий архив фонди ҳужжатларининг хавфсиз ва бут сақланишини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимлиги билан келишиладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

20 январь

Ғ.Умаров,

Д.Шарипова,

архив муассасалари раҳбарлари

 8.

Бошқарма ҳамда архив муассасаларида фаолият юритаётган барча ишчи-ходимларга зарур меҳнат шароитларини яратиш, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш.  

Архив раҳбар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ расмийлаштириш, ишчи-ходимларга зарур меҳнат шароитларини яратиш ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар фаолиятини алоҳида рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш.

2019 йил давомида

Касаба уюшма қўмитаси, З.Ибрагимова,

 архив муассасалари раҳбарлари

 9.

Архив фондларида сақланаётган юртимиз тарихини ўрганиш билан боғлиқ Миллий архив ҳужжатларини аниқлаш ва уларни кенг жамоачилик, айниқса ёшлар эътиборига етказишда ОАВ лари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Вилоятдаги олий ўқув юртларининг проффессор ва илмий ходимлари билан ҳамкорлик қилган ҳолда архив фондларидаги юртимиз тарихи билан боғлиқ Миллий архив фонди ҳужжатларини ўрганиш ҳамда аниқланган тарихий аҳамиятга эга ҳужжатларни ОАВ орқали кенг ёритиш ва тарғибот ишларини амалга ошириш.

2019 йил давомида

Д.Шарипова,

архив муассасалари раҳбарлари

 10.

Архив муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш, улар фаолиятини танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик асосида йўлга қўйиш.

Архив ишини ривожлантириш бўйича режа-кўрсаткичларнинг, йил давомида белгиланган режа-тадбирларнинг ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” тармоқ дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини бошқарма ҳузурида ўтказиладиган йиғилишларда танқидий муҳокама қилиш орқали ҳар бир раҳбар фаолиятига баҳо бериш.

2019 йил давомида

Ғ.Умаров,

Д.Шарипова З.Ибрагимова,

архив муассасалари раҳбарлари

 11.

“Давлат идоралари халққа, жумладан, тадбиркорларга кўмакчи бўлиши зарур” тамойили асосида уларга беминнат, қулай ва сифатли архив хизматларини кўрсатиш. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш.    

Аҳолига ва тадбиркорларга архив хизматларини кўрсатишда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай тўсиқларни бартараф этиш. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилишни,улар билан ишлашда қонун нормалари талабларига қатъий риоя этиш.

2019 йил давомида

Д.Шарипова, М.Юнусова,

 архив муассасалари раҳбарлари

12.

Архив хизматларидан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида биринчи навбатда архив фондларидаги энг кўп фойдаланиладиган архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини яратиш.

Архив фойдаланиш фондларининг электрон нусхаларини яратиш бўйича замонавий ускуналар харид қилиш ва архив ҳужжатларининг электрон нусхасини яратишда “аутсорсинг” хизматидан фойдаланиш.

2019 йил давомида

Архив муассасалари раҳбарлари

13.

Архив раҳбар ва масъул ходимлари малакасини мунтазам ошириб бориш, кадрлар заҳирасини шакллантириш ва улар билан ишлаш.

Архив раҳбар ва масъул ходимларининг асосий иш фаолияти, ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий бошқарув йўналишлари бўйича малака оширишини таъминлаш.

Архив раҳбар ва масъул ходимлари лавозимлари учун амалдаги ва истиқболдаги кадрлар заҳирасини шакллантириш. 

2019 йил давомида,

 

 

 

2019 йил

20 январь

З.Ибрагимова,

архив муассасалари раҳбарлари

14.

Архив муассасаларида коррупцион иллатларнинг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича белгиланган вазифалар ва тадбирлар ижросини давом эттириш.

Коррупцияга қарши курашиш ва коррупцион иллатларнинг олдини олиш бўйича белгиланган вазифа ва тадбирлар ижросини таъминлаш. Архив муассасаларида маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш бўйича барча тегишли чораларни кўриш.

2019 йил давомида

Ғ.Умаров,

 архив муассасалари раҳбарлари

15.

Қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан соҳага оид Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги қонуни ва тегишли қонун ости ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиш киритиш бўйча таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги қонуни ва соҳага оид қонун ости ҳужжатларини яна бир пухта ўрганиб, уларга қўшимча ва ўзгартиш киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва “Ўзархив” агентлигига тақдим этиш.

2019 йил 1 июнь

Ғ.Умаров,

архив муассасалари раҳбарлари

16.

“Ишлаган билан ишламаганнинг фарқи бўлиши керак” деган тамойил асосида архив ишини ривожлантириш ва аҳолига архив хизматларини кўрсатишда фидойилик кўрсатаётган архив раҳбар ва масъул ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, аксинча, белгиланган вазифаларга масъулиятсизлик билан қараганларга нисбатан эса белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини қўллаш.

Архив муассасалари томонидан архив ишини ривожлантириш бўйича белгиланган режа-кўрсаткичлар ва тадбирлар ижросини, шунингдек, архив фойдаланувчилари сўровлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижросини таҳлилий маълумотлар асосида бошқарма ҳузурида танқидий муҳокама қилиб бориш.

2019 йил давомида

иш режада белгиланган муддатларда

Ғ.Умаров,

Д.Шарипова, З.Ибрагимова,

 архив муассасалари раҳбарлари

 

 

 

Бошқарма бош мутахассиси                           Д.Шарипова