Ўзбекистон Республикаси конституциясининг қабул қилиниши ўзбек давлатчилик тараққиёти тарихидаги буюк воқеалардан биридир. Чунки у дунё харитасида янги мустақил давлат пайдо бўлганлигини олий юридик мақомга эга қонун даражасида мустаҳкамлади. Айнан ана шу асосий Қонун орқали халқимизнинг янги демократик ҳуқуқий давлат қураётганлиги дунё халқларига намоён бўлди.

            Энг асосийси “у жаҳон майдонида янги суверен давлат- Ўзбекистон давлати дунёга келиб фаол яшаётгани ва меҳнат қилаётганлигидан дарак беради”. (И.Каримов)

            Биз ҳуқуқий давлат қуриш, жамиятда демократик принципларни қарор топтиришда ҳуқуқий пойдевор барпо этдик. Энди ана шу пойдевор устида фуқаролар эркинлигини таьминловчи демократия биносини тиклашимиз лозим.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг дунёдаги энг илгор демократик давлатлар қаторидан ўрин олишида, жамият ҳаётидаги барқарорлиқ изчил юритилаётган ички ва ташки -сиёсат, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг хуқуқий кафолатлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётни эркинлаштиришнинг асосий мезони бу— бизнинг конституциямиздир.

Аввало, бош Комусимизда инсон омилига эътибор энг юқори даражага олиб чиқилгани,Хурматли Президентимиз таъкидлагнидек Инсон давлат учун эмас,давлат органлари инсон манфаатлариучун хизмат килиши керак деб  инсон ҳуқуқи олий қадрият сифатида белгилаб куйилганлиги барча соҳаларда қулга киритилаётган мислсиз ютуқларимиз гарови эканлигини қайд этиш лозим. Унда халқимизнинг бой тарихий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий тажрибаси ва анъаналари билан уйғунлаштирилган  ҳужжатларнинг барча принципиал коидалари ўз аксини топган.

Конституциямизда миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларига ҳам ўта нозиклик билан ёндашилган. Мана 27 йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизда қабул қилинаётган барча хукукий хужжатлар учун тамал тоши булиб хизмат килмокда.

           2002 йилнинг 27 январида утказилган умумхалқ референдуми натижаларига кура хамда унинг асосида Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Конунига мувофиқ Конституциямизнинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартиш ва қушимчалар киритилди. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонуни билан эса Конституциянинг 89- моддасига, 93-модданинг 15-бандига, 102-модданинг 2-қисмига тузагишлар киритилди. 2008 йил 25 декабрдаги Конунига асосан эса 77- модданинг биринчи қисмига ўзгартиш киритилди.

          2011 йил 18 апрелда қабул қилинган қонун билан ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78,80, 93,96 ва 98 моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Мамлакатимизда демок­ратик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепцияси ҳуқуқий ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди.

Биз бугун ҳуқуқий- демократик эркин фукоролик жамиятини барпо этиш йулидан дадил одимламокдамиз. Бундай демократик давлатда ҳеч бир шахс уз ижтимоий-шахсий ҳаётини, узининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни миллий Конституциямизсиз тасаввур эта олмайди. Чунки ҳар бир шахс кундалик ҳаётида Конституцияда белгилаб куйилган ҳуқуқ ва эркинликларига бевосита мурожаат қилади. Ушбу асосий қонунга узининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи олий юридик хужжат сифатида қарайди. Шунинг учун ҳам демократик жамиятда яшаётган ҳар бир шахс Конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши, ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан Конституциядан топиши лозим, деб хисоблайман.

Зеро, Конституциямизга, конунларимизга ҳурмат билан қараш, уларга амал қилиш юрт такдирига дахлдорлик ҳиссини ошириш, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятимизни юксалтириб бориш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир.

 

 

 

 

Шофиркон туман давлат архиви

           Д и р е к т о р и :                                                                             Б.Атоев.