“Ўзархив” агентлиги томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2018 йил 9 ноябрь куни Бухоро вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ғ.Умаров томонидан Пешкў туман давлат архивида жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан қилинган мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, уларни ижроси бошқарма томонидан алоҳида назоратга олинди.